Ўзбек муайтайчиси ҳамда Дастан Шаршаев жанги бўлиб ўтди? (Видео)

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Open FC" промоушенинг саккизинчи турнири ташкил этилди. Мазкур ММА кечасидан бир нечта К-1 жанглари ҳам ўрин олган эди.

Уларнинг бирида ўша бизга яхши таниш бўлган, ўз вақтида ММА жангчимиз Нурсултон Рўзибоевни жангга чорлаган Дастан Шаршаевга қарши муайтай бўйича 3 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони, профессионаллар ўртасида ҳам Осиё чемпиони Мавлонбек Қаҳҳоров жанг олиб борди.

Мавлонбек узоқ йиллик танаффусдан сўнг, жорий йил яна спортчилик фаолиятини тиклаган эди. Шундай бўлса-да, бутун жанг мобайнида рақибидан  аниқроқ ва фаолроқ бўлганди. Барча Қаҳҳоровнинг ғалабасини кутиб турган бир паллада, ҳакамлар мазкур жангда дуранг қайд этилганини маълум қилдилар. 

Минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган мақул. Қуйида, ушбу жангни бевосита томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!