Ўзбек қизлари ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатини тарихда илк маротаба 11 та медаль билан якунлашди!
Аввалроқ, ўсмир йигитларимиз 11 та медаль билан мусобақани тугатишгани ҳақида хабар қилгандик. Муваффақиятли юришни қизлармиз ҳам давом эттиришди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медали қўлга киритди.
Терма жамоамиз таркибида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-46 кг: Гулсевар Ғаниева
-50 кг: Шахина Неъматова
-70 кг: Ойша Тоирова
Кумуш:
-48 кг: Робияхон Бахтиёрова
-54 кг: Гулдана Тилаубергенова
-66 кг: Санобар Бозорбоева
Бронза:
-52 кг: Лазиза Юсупова
-57 кг: Раъно Муратбаева
-60 кг: Мухлиса Тохирова
-63 кг: Ситора Баҳодирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева
Маълумот учун, Дубайдаги Осиё чемпионати тўртта тоифада (ўсмир ўғил болалар ва қизлар, ёшлар ва ёш қизлар)ўтказилмоқда. Эртага мусобақа доирасида ёшлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилади.
Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўсмирларимиз эртага, 30 август куни соат 16:40да юртимизга қайтиб келишади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиниши режалаштирилмоқда. ОАВ ходимлари ва мухлисларни ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз.
Фикрлар