Ўзбекистон – Гонгконг учрашувини иорданиялик ҳакамлар бошқариб боради
Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Тошкентда Гонг Конг терма жамоасига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
Мазкур учрашувда иорданиялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Аҳмед Фаисал Ал-Али, унга қанотларда ҳамюртлари Обейдат Айман ва Муҳсен Аҳмад ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Арафаҳ Муҳаммад ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 26 март куни соат 19:30 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Фикрлар