Ўзбекистон - Япония: Матнли трансляция

Футзал бўйича Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония баҳсидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

Ўзбекистон - Япония 1:2

* Учрашув бошланиш арафасида. Футзалчилар паркетга чиқиб келди. 

1. Ўйинга старт берилди. 

1. Илк дақиқаданоқ ҳар икки жамоа биттадан хавфли вазият алмашиб олди. 

1. Японлар дарвозамиз томон хавфли зарба йўллади. Элибоев ўз ўрнида. 

2. Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтаётганди, аммо японлар ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. 

3. Японлар ҳозирча яхши ҳимояланмоқда. 

4. Анасхон Раҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси, ноаниқ чиқди. 

5. Япониялик футзалчига нисбатан вакилларимиз ўйин қоидасини бузди

5. Ҳамроев ўйин қоидасини бузди. Японлар жарима зарбаси тепади.  

6. Японлар дарвозамиз олдида кўплаб хавфли вазиятлар яратмоқда. 

7. Элибоевнинг олисдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

8. Элибоев кўп вазиятларда дарвозани тарк этишга мажбур бўлмоқда. Японлар ҳимояда ўта тартибли ўйнаяпти. 

8. Раҳматовнинг зарбаси аниқ, аммо кучсиз. 

9. Устунлик Япония томонида. Аммо ҳозирча ҳисоб - 0:0. 

10. Элибоев жароҳат олди. Унинг ўрнига Рустам Умаров паркетга тушди. 

11. Японларда хавфли вазиятлар кўпайиб бормоқда. 

12. УХХХХ! Ҳамроев ажойиб имкониятни кўкка совурди. 

13. Ҳамюртларимиз ҳам бироз фаоллашиб қолишди. 

14. Яқиндан йўлланган кучли зарбани Раҳматов бартараф этди ва дарвозабонгача иш қолдирмади. 

15. Япония устози тайм аут олди. 

16. Анасхоннинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

17. Японлар ҳам аутдан берилган узатмадан сўнг дарвозамизга кучли зарба йўллади. Аммо тўп яна устунга тегди. 

17. Бизда ажойиб имконият, аммо япониялик дарвозабон тўпни боши билан қайтарди. 

17. ГОООООООООООЛ! Нишоновнинг узатмасдан сўнг Ҳамроев рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

18. Очиқчасига омадимиз келди. Япониялик футзалчи деярли бўш дарвозани ишғол эта олмади. 

19. Анасхон Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

20. Японлар олисдан кучли зарба йўллади. Умаровдан сейв. 

20. Нишоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

20. Тайм якунланди. Ҳозирча вакилларимиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

21. Иккинчи бўлим старт олди. 

23. АФСУУУУУССС! Японлар ҳисобни тенглаштирди. Аутдан берилган узатмадан сўнг Оливейра фарқни йўққа чиқарди. 

24. Ҳужумга ўтишда бироз муаммолар вужудга келяпти. 

25. Бироз кретативроқ ҳужумлар уютиришга ҳаракат қилиб кўрдик. Аммо Чориевнинг йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

27. Оливейранинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтарди. 

28. Умаровдан яна бир сейв

28. Жуда хавфли вазият. Аммо япониялик футзалчининг зарбасига аниқлик етишмади. 

30. Яхши ҳужум уюштирдик, аммо ҳужумда зарба берадиган футзалчи топилмади. 

30. ГОЛ! Японлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 

31. Раҳматов рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузмоқда. 

32. Яхши ҳужум уюштирдик, аммо дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди. 

34. Раҳматов яна ўйин қоидасини бузди. 

35. Рақиб футзалчиси Оливейрага сариқ карточка кўрсатилди. Нишонов бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. 

36. Вакилларимиз ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. 

36. Раҳтамов дарвоза яқинида, оёғининг учи билан зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

37. Чориев шеригини ажойиб пас билан таъминлади. Аммо зарба йўлига японлар тўсқинлик қилди. 

38. ВАААААЙ! Раҳматов бўш дарвозани ишғол эта олмади. 

39. УХХХ! Яна бир хавфли вазият. Дарвозабон ўз ўрнида. 

40. Беллашув якунига етди. Вакилларимиз 1:2 ҳисобида Японияга имкониятни бой бериб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Turgunоv Abduvaкhab
06/10/2022 19:09
Видео трансляция борми? Бу полуфинал ахир...