Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийи: Австралияга қарши фақат ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда ва жамоа сардори Людмила Карачик Австралияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Мидори Ҳонда:
Эртанги ўйин ҳақида
- Биз мана шу ергача етиб келганимиз кутилмаган натижа эмас. Биз бунга етарлича тайёргарлик олиб бордик. Йиғинлар давомида бор кучимизни ишга солиб машғулотлар ўтказдик ва эртанди ўйинга тайёргарлик олиб бордик. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.
Қизларимизнинг ҳолати яхши. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз ва бу бизга устунлик беради.
Эртага услуб қандай бўлади
- Биз Япония билан ўйинда ҳимоявий ўйин кўрсатдик, лекин имкониятлар ҳам яратдик. Эртанги ўйинда фақат ҳимояда ўйнамоқчи эмасмиз. Режамизга таяниб, имкониятлар яратамиз.
Людмила Карачик:
Эртанги ўйин ҳақида
- Эртага муҳим ўйинимиз бор. Қизлар тайёр. Ўз ўйинимизни кўрсатиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Жамоанинг ҳимоя чизиғи ҳақида
- Нафақат ҳимоя, барча чизиқларимиз тайёр. Биз ўзимизга керакли натижани қайд этишимизга ишонаман.
Фикрлар