Ўзбекистон чемпионатида яна бир боксчимизга қайта текширувдан сўнг, ғалаба қайтариб берилди

  • 29 октябрь, 2019, 10:22
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, бу йилги катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати AIBA стандартлари асосида ўтмоқда. Шу сабабдан мусобақада жанг натижасидан норози бўлган томон махсус комиссияга ўз шикоятини билдириши мумкин. Куни кеча -69 кг вазн тоифасида Фазлиддин Мелибоев ва Жаҳонгир Юлдошев ўртасидаги ярим финал жангидан кейин Жаҳонгирнинг ғалабаси эълон қилинганди. Аммо, Фазлиддин Мелибоевнинг мураббийлари тегишли равишда "протест" беришди. Шундан сўнг махсус комиссия жангни қайта кўриб чиқди. Комиссия қарорига кўра, мазкур тўқнашувда Мелибоев ғалаба қозонгани қайд этилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!