Ўзбекистон Европанинг етакчи терма жамоасининг ўртоқлик ўтказиш борасидаги таклифига рад жавобини берган

Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари Россияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқчи эмас, деб хабар берди “Eurostavka.ru” нашри.

Нашрнинг ёзишича, Қозоғистон футбол федерациясига яқин манба РФИдан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича мурожаат бўлганини, бироқ улар таклифни рад этишганини маълум қилди.

Ўзбекистон футбол федерациясига яқин манбанинг “Eurostavka.ru” нашрига маълум қилишича, ташкилот Россия терма жамоаси билан ўйнамаслик учун фаол равишда бошқа рақиб қидирмоқда. Озарбайжон футбол федерациясидаги манба эса Россия билан ўртоқлик ўйини режалаштирилмаганини маълум қилди.

25 сентябрь куни Россия терма жамоаси Қирғизистон билан ўйнайди. Шунингдек, ноябрь ойида терма жамоа Эронга қарши майдонга тушади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!