Ўзбекистон футболида мураббийлар ҳам ижарага берилаётганидан хабарингиз борми?

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қизиқ бир ҳолатни маълум қилди. Яъни, Про лигада бош мураббийлар ҳам ижарага берилади. 

- Сезган бўлсангиз, "Хоразм" клуби 7-турга қадар фақат мағлуб бўлди. Охир-оқибат клубда ўтган мавсум ишлаган бош мураббий Александр Ежовни ортга қайтариш керак, деган фикрга келинди. Аммо Ежов мавсум бошида "Оқ-тепа" билан 1 йиллик шартнома имзолаб бўлганди. Хўш, нима қилиш мумкин?

"Оқ-тепа" ижара орқали пул ишлашни билади. Яқиндагина "Қизилқум" унинг нигериялик ҳужумчиси Иброҳим Томивани ижарага олганди. Бу сафар оқ-тепаликлар бош мураббий Ежовни ижарага бериш нархини "Хоразм" билан келишиб олишди. Натижа ҳозирча ёмон эмас. Хоразмликлар сўнгги икки турда Суперлигага ҳаракат қилаётган "Нефтчи" билан дуранг ўйнади, яна бир шундай клуб "Динамо"ни эса мағлуб этди, - деди Диёр Имомхўжаев.

Про лига 10-туридан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат билан танишишингиз мумкин:

photo_2020-10-09_15-43-42

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)