Ўзбекистон К-1 федерацияси ҳамда Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман прокуратураси "Мингта кўчат" акциясини ўтказди

Кеча, Ўзбекистон К-1 федерацияси ва ушбу федерациянинг Тошкент шаҳар бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан "Мингта кўчат" акцияси, деб аталган тадбир ташкил этилди. Бу тадбир давомида Ўзбекистон давлат консерваториясига тегишли бўш ҳудудга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори Санжар Мавлонов ҳамда Ўзбекистон К-1 федерацияси мутасаддилари Жасур Неъматов ва Ҳожиакбар Ҳакимов бошчилигида ёш спортчилар ва талабалар, мевали кўчатлар ўтказди. 

Шунингдек, ушбу тадбирдан спортчилар билан учрашув ва ёш ва элимиз суйган хонандаларнинг ажойиб чиқишлари ўрин олди.

Биз фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон К-1 федерацияси раҳбарларининг мазкур тадбирга оид фикрлари ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдик.

ппп

 Жасур Неъматов - Ўзбекистон К-1 федерацияси раиси

- Биз ҳам бу ўзига хос челленжни давом эттирмоқдамиз. Бир нечта туманларда прокуратура умуман олганда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар, спортчилар иштирокида ушбу кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди. Бу навбатдагиси бўлди. Албатта, бу ўзига хос ибратли ишлар деб ўйлайман. Бизнинг федерациямизга қандай таклифлар бўлса, имкон қадар уларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу мевали кўчатларни экиш, шаҳримизни ободонлаштиришда муҳим омил бўлади, деган фикрдаман. 

куку

Ҳожиакбар Ҳакимов - Ўзбекистон К-1 федерацияси, Тошкент шаҳар бўлими раиси

- Бу акция анчадан буён давом этмоқда. Биз ҳам қўлдан келгунига қадар ёрдам қўлини чўзаяпмиз. Бу сафар Шайхонтоҳур прокуратураси билан ҳамкорликда бу ишни  амалга оширдик. Албатта, мевали дарахт экиш бу миллатимизга хос ҳайрли иш ҳисобланади. Насиб қилса, биз туфайли экилган дарахтларнинг меваларидан кўпчилик баҳраманд бўлади. Қолаверса, қайсидир маънода Тошкентимизнинг чиройига чирой қўшади, деган умиддамиз. 

ака хожи

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!