Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси Туркияда 8 та медални қўлга киритди

8-11 апрель куни Туркиянинг Анталья шаҳрида кикбоксинг WAKO бўйича Европа очиқ чемпионати ташкил этилади. Мазкур турнирда бир қатор спортчиларимиз ҳам иштирок этди. Қувонарлиси уч кун давом этган ушбу турнирда вакилларимиз тўртта олтин ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.

кик2
Айниқса, К-1 йўналишида рингга кўтарилган оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳасан Баратов учта жангда иштирок этиб, барчасини нокаут билан мағлуб этди ва турнир чемпионига айланди. Унинг эгизаги Ҳусан Баратов эса “лоу-кик” йўналишида бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, қолган олтита медаль ҳам “лоу-кик” йўналишида қўлга киритилди. 

Мазкур ажойиб натижа билан Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси раҳбари Ойбек Норметов бошчилигида спортчиларимизни муборакбод этамиз!

кик1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию