Ўзбекистон кубоги-2019 мусобақаси расмий логотипи тасдиқланди

Унга кўра, компания нафақат Суперлига, балки Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун ҳам ҳомийлик қилади.

Coca Cola  компанияси титул ҳомийлик қилаётган Ўзбекистон кубоги-2019 мусобақаси учун расмий логотип тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бериб ўтди.

Логотип Coca Cola компанияси логотипи элементларини акс эттириб, қизил ва оқ ранглар ҳамоҳанглигида яратилган. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон кубоги мусобақаси учун шу пайтга қадар ҳеч ҳам алоҳида логотип ишлаб чиқилмаган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Владислав Хан
24/05/2019 18:31
Ана Футбол Ассоциацияси ва ПФЛ ишлавотганини шўтдан билса бўлади. 2018 йилгача шунака логотиплар ва титул хомийларни тушимизда кўрардик. Европа футболига ховос қилиб. Янги ёш раҳбарларни ишига омад. Сизлар билан олимпия - 2020 ва жч-2022 га чиқамиз. Биз сизларга ишонамиз.