Ўзбекистон Кубоги. "Андижон" - АГМК ҳозирча тенглик, аммо эртага...
3 сентябрь куни “Бобур Арена”да бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Сoca-Cola Кубоги 1\4 финал доирасидаги “Андижон” ҳамда АГМК жамоалари иштирокидаги учрашувга оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Иккала клуб Ўзбекистон Кубоги мусобақасида 4 марта майдонда тўқнаш келишган. Илк ўйин 2008 йилга тўғри келади. Ўшанда 1\8 финали эди. Дастлабки учрашувда АГМК 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб баҳсида вакилларимиз ягона гол эвазига ғолиб чиқишган. Аммо икки ўйин натижасига кўра олмалиқликлар чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.
Кейинги баҳс орадан 4 йил ўтиб, 2012 йилги мавсумда юз берди. Бу сафар ҳам жамоалар 1\8 финалда куч синашдилар. “Андижон” биринчи учрашувда 3:1 натижаси билан устун келди. Жавоб ўйинида жамоамиз 1:2 ҳисобида ютқазган бўлса ҳам ўзаро ўйинлар натижасига кўра, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.
2008 йил
1\8 финал
АГМК – “Андижон” – 2:0
“Андижон” – АГМК - 1:0
2012 йил
1\8 финал
“Андижон” –“Олмалиқ” – 3:1
“Олмалиқ” – “Андижон” - 2:1
Олдин хабар берганимиздек, “Андижон” 9 марта 1\4 финалда ўйнаган. АГМК эса 2018 йили Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Финалда “Пахтакор” 3:1 ҳисобида таслим этилган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар