Ўзбекистон кубоги. "Андижон" 4 та гол урилган баҳсда "Янгиер"дан устун келди
Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги "Янгиер" - "Андижон" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида голларга Шерзод Эсанов, Шаҳбоз Эркинов (пен) ва Муҳаммадкарим Тоиров муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голи Нодир Йўлдошев номига қайд этилди.
Шу тарзда "Андижон" кубок баҳсларини ғалаба билан бошлади. "Янгиер" илк турда мағлубиятга учради.
Фикрлар