Ўзбекистон кубоги. Бугун финал учрашуви бўлиб ўтади
Бугун Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтади. Унда водийнинг икки клуби "Андижон" ва "Навбаҳор" баҳс олиб боради. Беллашув ҳам Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.
Ўйинни саудиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам сифатида Холид Солиҳ ал-Тураис ишлайди, қанотларда эса Абдулраҳим Ҳабиб ал-Шаммари ва Муҳаммад Маки Алабакри фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, баҳс 17:00да старт олади.
Фикрлар