Ўзбекистон кубоги. Бугун илк финалчи номи маълум бўлади (фото)

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/2 финал ўйинлари старт олади. Кун доирасида битта баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

19:30 да бошланадиган "Насаф" - АГМК ўйини бугунги ярим финал беллашувларининг биринчиси бўлади. Ушбу учрашув Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтади. 

Шунингдек, эртага 19:00 да "Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Бу беллашув Намангандаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтиши белгиланган.

Маълумот ўрнида, икки ўйинни ҳам Спорт ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эгасиз.

кубок

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!