
Ўзбекистон кубоги финали превьюси: Кетма-кет учинчи йил тўқнашаётган АГМК ва "Пахтакор"
Кетма-кет учинчи йил Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олган АГМК қаторасига учинчи бор "Пахтакор" билан ҳал қилувчи манзилда тўқнашмоқда. Мазкур мусобақада бунга қадар бир жамоаларнинг кетма-кет уч маротаба финалда учрашиши 2007-2009 йилларда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида кузатилган. АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги қаторасига учинчи финал мазкур мусобақа тарихидаги иккинчи кўрсаткичга айланмоқда.
Қизиқ тарафи, АГМК ва "Пахтакор" Ўзбекистон кубоги тарихида фақатгина финалларда тўқнашмоқда. Мусобақанинг бошқа босқичида ҳозиргача АГМК ва "Пахтакор" қарама-қаршилиги гувоҳига айланмаганмиз.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон кубоги доирасида икки марта тўқнаш келган ушбу жамоалар ўйинида бир марта АГМК ҳал қилувчи баҳсда ғолиб (3:1) чиққан бўлса, бир бор "Пахтакор" финалда (3:0) ғалабани тантана қилган. Бўлажак финал ушбу жамоаларнинг мазкур мусобақадаги учинчи учрашувига айланади. Учинчиси ҳам финал.
АГМК ва "Пахтакор" ўзаро барча мусобақаларда 29 маротаба дуч келган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида: 21 ғалаба. АГМК эса 5 маротаба зафар қучган ва 3 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи: 21-58.
АГМК ва "Пахтакор"нинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинлари:
2018 йил.
Финал.
АГМК - "Пахтакор" 3:1
Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.
Голлар: Жокич (16-пенальти, 57), Пиримов (90) - Гонсалвеш (54-пенальти)
2019 йил
Финал
"Пахтакор" - АГМК 3:0
Тошкент шаҳри, "Локомотив" стадиони.
Голлар: Черан (31, 61-пенальти, 77)
Ўзбекистон кубоги финали 20 декабрь куни соат 15:00да Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади.
Фикрлар