Ўзбекистон кубоги финалини қабул қилиш учун 5 та клуб ариза топширди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги янги мавсум финал учрашуви мезбонин аниқлаш жараёни бошланган. Аввалроқ, АГМК ва "Бунёдкор" Coca Cola кубоги-2021 ни қабул қилиш учун ариза топширгани ҳақида хабар берган эдик.

ЎзПФЛ вакили Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Сурхон" футбол клублари Ўзбекистон Coca-Cola кубоги-2021 финалига мезбонлик қилиш бўйича ариза топширди. Мусобақага қуръа ташлаш 18 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!