Ўзбекистон Кубоги. “Локомотив” қўшимча бўлимларда “Бухоро” устидан ғалабага эришди
Ads

Ҳозиргина Тошкентдаги “Локомотив” стадионида Ўзбекистон Кубоги чорак финал босқичи жавоб ўйини якунланди.

“Локомотив” “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди. Шиддатли курашларга бой тарзда кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Бухорода кечган илк ўйинда ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилгани сабаб, учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров қўшимча бўлимларга “мурожаат эди”.

15 дақиқалик қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида, аниқроғи 99-дақиқада Садриддин Абдуллаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Орадан икки дақиқа ўтиб эса заҳирадан майдонга туширилган Азизбек Омонов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди – 2:0.

Учрашув сўнггида эса Сардор Мирзаев ўйинга “нуқта” қўйди – 3:0.

Шу тариқа, “темирйўлчилар” Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига йўл олди. Финал учун йўлда эса “Локомотив” жамоаси “Насаф” билан куч синашади.

Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал

“Локомотив» (Тошкент) – “Бухоро” (Бухоро) 3:0

Голлар: Садриддин Абдуллаев(98), Азиз Омонов(101), Сардор Мирзаев(118)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Ислом Тўҳтахўжаев, Шухрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов.

Заҳира: Маъмур Икромов, Саламат Қутибоев, Салим Мустафоев, Мурод Бобожонов, Коне, Диёр Туропов, Азиз Омонов.

“Бухоро”: Акмал Турсунбоев, Бобуржон Омонов, Санъат Шихов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Азамат Алланиёзов, Алишер Саматов, Иван Нагаев, Алишер Саноев, Жавоҳир Қаҳрамонов

Заҳира: Муҳиддин Худоёров, Ивор Вайзер, Нозим Умуров, Баҳриддин Ваҳобов, Зоҳир Пиримов, Миржалол Жумаев, Тоҳир Шамситдинов