Ўзбекистон кубоги. "Машъал" сафарда "Дўстлик"ни мағлуб этди

CHERY AUTO

Ўзбекистон Кубоги 1-тури доирасидаги "Дўстлик" - "Машъал" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. 

Tecno

Меҳмонлар сафида голларга Беҳруз Саъдиллоев, Иброҳим Нўмонов муаллифлик қилди. Шунингдек, "Дўстлик" футболчиси Юрсинали Топволдиев автогол эгасига айланди. 

Мезбонларнинг ягона голи Мўйдин Мамазулунов ҳисобига ёзиб қўйилди. Шундан сўнг томошабинлар бошқа гол гувоҳи бўлишмади.

Шу тариқа, "Машъал" илк турда 3 очко ишлаб олди. Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоаси дастлабки турда мағлубиятга учради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию