Ўзбекистон кубоги. “Насаф” ярим финалга йўл олди

Ҳозиргина Қўқондаги марказий ўйингоҳда Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб баҳси учрашуви ўз ниҳоясига етди

Унда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси “Насаф”ни қабул қилди. Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида Виктор Серазетдинов Санжар Қувватов дарвозаси томон пенальти белгилади.

11 метрлик жарима зарбасини эса Мурод Холмухаммедов бехато бажарди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда эса Жамшид Ҳасанов гол киритиб, қўқонлик мухлисларга умид учқунини ёқди.

Бироқ учрашув сўнггида Шахбоз Эркинов гол киритиб, ҳисобни қисқартирди .

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Жасур Ҳасанов қаршиликлар сафидаги дебют ўйинида илк голини киритди ва барча нарсага узил-кесил нуқта қўйди.

Шу тариқа “Насаф” Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олди. Қаршиликлар финал йўлида айни дамда бўлиб ўтаётган “Локомотив” – “Бухоро” ўйини ғолиби билан куч синашишади.

Ўзбекистон Кубоги.

28 июль.( жума)

18.00 “Қўқон-1912”  (Қўқон) – “Насаф” (Қарши) 2:2

Голлар: Мурод Холмухаммедов(20 пенальтидан), Жамшид Ҳасанов(64) - Шахбоз Эркинов(87), Жасур Ҳасанов(90+1).

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Акмалжон Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).

“Қўқон-1912”: 13.Никита Рыбкин, 7.Жамшид Ҳасанов, 10.Жавоҳир Сиддиқов, 14.Дониёр Ҳасанов(11. Андрей Сидоров 56), 19.Сухроб Бердиев, 23.Александр Мерзляков, 26.Акмал Холмуродов, 55.Дарко Гожкович, 70.Қувондиқ Рўзиев(4. Баҳодир Акромов 61), 77.Мурод Холмуҳамедов(5. Жалил Кимсанов 66), 99.Филип Раевац.

Захира: 12.Азиз Ашуров, 9.Носир Отақўзиев, 24.Иброҳимжон Раҳимов, 96.Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов (с), 6.Азиз Ғаниев, 10.Дилшод Раҳматуллаев(5. Ғолиб Ғайбуллаев 90+2), 15.Шахбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев(77. Жасур Ҳасанов 68), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир абдухолиқов, 77.Жасур Ҳасанов.

Огоҳлантиришлар: Филипп Раевац(44), Мурод Холмумахаммедов(45), Дониёр Ҳасанов(54), Жавоҳир Сиддиқов(90)

Биринчи ўйин: 1-4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!