Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" Про-лига клубини аяб ўтирмади
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Шўртан" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Шерлар" таркибида Аббосбек Файзуллаев дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Достонбек Ҳамдамов, Олександр Насонов ҳамда Муҳаммадали Ўринбоев рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шундай қилиб, ғузорликлар ўз юришини шу ерда тўхтатадиган бўлди. "Шерлар" эса кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди.
Фикрлар