Ўзбекистон кубоги. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган "Сўғдиёна" дастлабки ярим финалчига айланди
Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" ўйини якунига етди. Унда асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди.
Қўшимча таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жиззах клуби сафида голга Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг голи Санжар Шоаҳмедов номига қайд этилди.
Шу тариқа, "бўрилар" қийинчилик билан ярим финал йўлланмасига эга чиқди. "Қизилқум" чорак финалда мусобақа билан хайрлашди.
Фикрлар