Ўзбекистон кубоги. "Пушка", камбек, экстра-таймлар! "Сўғдиёна" қийин ўтган баҳсда "Машъал"дан устун келди
Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Машъал" ўйини якунига етди. Унда асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда эса мезбонлар яна уч гол уриб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жиззах клуби сафида голларга Саломов, Маназаров, Халилов, Ғофуров ва Қулматов муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи Абдуллаев ва Сагдуллаев номига қайд этилди.
Шу тариқа, "Сўғдиёна" қийинчилик билан чорак финал йўлланмасига эга чиқди. "Машъал" нимчорак финалда мусобақа билан хайрлашди.
Фикрлар