
Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди
Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Гуруҳнинг биринчи ва иккинчи жамоаси 2 тадан учрашувни ўз майдонида ўтказади ва фақат 1 та ўйинни сафарда ўтказади. Гуруҳ босқичига саралаш орқали етиб келган жамоа ҳамда гуруҳнинг учинчи рақамли жамоаси 1 та уй ҳамда 2 та сафар беллашувида қатнашади.
Мусобақанинг саралаш босқичига кейинроқ қуръа ташланади ва унинг якунига кўра ғолиб чиққан саккиз жамоа мос равишда ўз гуруҳидан жой олади. Қолган 24 жамоа эса тасодифий рақам ва албатта тасодифий гуруҳдан ўрин эгаллади.
Финални эса "Бобур Арена" қабул қилади.
Фикрлар