Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда B Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина B Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Жамоаларнинг айнан қайси куни ўйин ўтказиши эртага ПФЛ расмий сайти орқали маълум қилинади.

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал

Турон – Раш Милк

Зарангари – Орол

Рубин – Иттифоқ Н / Иттифоқ Б

Яшнобод / Чиғатой – Ғиждувон

Зирабулоқ – Янгиер

Локомотив-БФК – Зомин

19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар эртага соат 16:00да ўтказилади ва учрашувлар ғолиблари 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қуръа жараёнида жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилди. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди. 

Қайд этиш жоиз, 2019 йилдан бошлаб CocaCola ҳомийлигида ўтадиган мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!