Ўзбекистон Лига кубоги. АГМК "Динамо" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди ва финалга чиқди

Ҳозиргина Ўзбекистон Лига кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Олмалиқдаги "ОКМК СМ"да кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Жасур Ҳакимов ва Жасур Умаров (дубл)лар муаллифлик қилди. Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари финал йўлланмасига эга чиқишди.

Ҳал қилувчи баҳсда олмалиқликлар "Пахтакор"га қарши майдонга тушишади. Мазкур беллашув 30 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!