Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

  • 02 Aug 10:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Others
CHERY AUTO

Сўнгги йилларда юртимизда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш бўйича ишлар бир неча йўналишларда фаол олиб борилмоқда. Жумладан, спорт соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

Tecno

Бугун бу борадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Тадбирда Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, машҳур паралимпия спортчилари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ҳозирги кунда республикамиздаги 9348 та маҳаллада маҳалла хотин-қизлар фаоли иш олиб бормоқда. Томонлар ўртасида имзоланган бугунги меморандум натижасида маҳаллабай ишлаш тизими орқали айнан ана шу фаоллар кўмагида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни паралимпия спорт турларига кенг жалб этиш бўйича самарали тизим жорий этилиши йўлга қўйилади.

Comments

You must be logged in to commet!