Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдига Осиё кубогида қандай вазифа қўйилган? Равшан Эрматов жавоб берди
Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал сайтимизда Ўзбекистон футбол асоцацияси биринчи вице - президенти Равшан Эрматов меҳмон бўлди. Қизғин ўтган суҳбат давомида мухлислар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Осиё кубоги старт олди. Мана шу мусобақада Сречко Катанец олдига қандай вазифа қўйилган?
"Ўзбекистон терма жамоалари олдига доим юқори вазифалар қўйилади. Бу футзал, аёллар, ёшлар терма жамоаларига ҳам. Агар бундай қилинмаса, шунчаки иштирок этган бўлиб қоламиз. Кўриб турибсиз, терма жамоамизга ёшлар қўшилиб келмоқда. Бу занжир кўзга ташланиб қолди. Терма жамоамиз мураббийларида қандайдир танлов имконияти бор. Ўйламиз ва ишонамизки, терма жамоамимз яхши ўйин намойиш этган холда мухлисларимизни қувонтиради. Бунинг учун терма жамоамизга барча шароитлар яратилган. Кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди, таркибни шакллантириш учун вақт берилди, сифатли ўқув йиғин машғулотлари ташкил этилди ва ҳораказо.
Бундай турнирлар сизни ҳозир қандай даражада эканлигизни кўрсатиб беради. Ривожланиш қай даражада кетаётганини кўрсатади. Камида, ярим финалга қадар чиқишимиз керак деган мақсадимиз бор. Ҳозирги терма жамоамиз бунга қодир. Охирги ўйинларни кўряпсиз, кучли рақиблар билан муносиб ўйин ва муносиб натижага эришмоқда. Шуни ишониб айтиш мумкинки, терма жамоамиз ўзининг аввалги энг яхши натижасини қайтаради", - деди Эрматов.
Фикрлар