Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун навбатдаги икки ўйинда махсус рейс йўлга қўйилади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги иккита учрашувини ҳам сафарда ўтказади.
Олдинда бизни 14 ноябрь куни Қатарда мезбонларга қарши ҳамда 19 ноябрь куни Лаосда Шимолий Кореяга қарши ўйинлар кутиб турибди. Меҳмондаги иккита ўйинда терма жамоамизга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан режа асосда Доҳа - Виентиане - Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейс ташкил этилади.
Фикрлар