Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси Президенти билан учрашди

CHERY AUTO

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа билан учрашув ўтказди. 
 
Мулоқот чоғида томонлар футбол соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани мустаҳкамлаш каби масалаларни муҳокама қилдилар. 
 
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтиб, спорт орқали Осиё минтақасида дўстлик ва бирдамликни янада кучайтиришга қаратилган истиқболли ташаббуслар билан якунланди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!