Ўзбекистон МТЖ футболчиси легионерга айланди
Бир неча кун аввал "Пахтакор" ҳужумчиси Шерзод Темиров "шерлар" сафини тарк этгани борасида хабар бергандик.
Футболчи легионерга айланиши кутилаётганди. Ҳамюртимиз Эрон клубига йўл олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Шерзод Темиров Эроннинг "Персеполис" клубига кўчиб ўтганди.
Маълумот учун, Темиров Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилишга ҳам улгурди. Ҳужумчи ўтган мавсум 18та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.
Фикрлар