Ўзбекистон МТЖ футболчиси легионерга айланиши мумкин. Унга Россия, БАА ва Хитой клублари қизиқмоқда

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров фаолиятини легионер сифатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sportbox.ru нашри хабар берди. 

Манбанинг маълум қилишича, ҳамюртимизга Россиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Жамшид Искандеров қишда РПЛ клубларидан бирига ўтиши мумкин. Ярим ҳимячимизга ҳозирча айнан қайси клублар қизиқиш билдираётгани борасида маълумот берилмаган. Аммо Искандеровга БАА ва Қатар жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ёзилган.

371570729878

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 22 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган футболчи РПЛга ўтса, Элдор Шомуродов "Ростов", Виталий Денисов "Рубин" ва Вадим Афониндан сўнг тўртинчи футболчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!