Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси легионерга айланмоқда!

Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Азиз Амонов фаолиятини легионер сифатида давом эттиришга яқин турибди. 

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, футболчига Эроннинг "Истиқлол" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар ўзаро келишувга эришган ва форслар Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси трансфери учун "темирйўлчилар" ҳисобига 200 минг доллар ўтказиб беради. Шартнома тез кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.

24 ёшли футболчи "Локо" либосида 76 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 гол ва 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz орқали кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!