Ўзбекистон МТЖ мураббийи: "Биз ғалабага лойиқ эдик, Катанецда айнан қандай муаммо борлигини билмаймиз..."
Жаҳон чемпионати саралашининг 4-турида Ўзбекистон Гонконгни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳаммага хайрли кун! Бугун Гонконгни мағлуб этдик. Кўпчилик буни осон ғалаба, деб ҳисоблайди. Аслида, ундай эмас. Рақиб биз учун яхшигина қаршилик кўрсата олди.
Бизда кўп вазиятлар бўлди, ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо имкониятларнинг барчасидан тўла фойдаланиш имконсиз масала. Умумий қилиб айтганда, биз ғалабага лойиқ эдик.
Сречко Катанец охирги вақтда шахсий муаммолар сабаб биз билан бирга эмас. Унда айнан қандай муаммо борлигини билмаймиз. Бош мураббий бизга бу ҳақда аниқ маълумот ошкор этмади. У 100 фоиз ўйинга тайёр эмаслигини айтганди ва биз шунга монанд ҳаракат қилдик.
Таркибда ёш футболчилар кўплиги ҳаммани қувонтиради. Уларни янада кўпроқ жалб этилиши одатий ҳол. Улар мамлакат футболининг келажаги саналади.
Ҳусанов, Файзуллаев, Эркинов каби номлар тобора ўзининг ажойиб ўйинлари билан ишқибозларни хушнуд этмоқда. Бундай ёш йигитларимиз сони кўпайиб боришига ишонамиз ва уларни кашф этиш бўйича ҳам изланишда давом этамиз.
Кейинги учрашув ўз номи билан кейинги учрашув. Бу ҳақда ўйлашимизга ҳали вақт етарли, деб ўйлайман. Ҳозир бугунги ғалабани ва ундаги камчиликларимизни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, ҳар ўйинда биз ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар