Ўзбекистон МТЖнинг бугунги ўйини эртага ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 декабрдан бошлаб Бирлашган Aраб Aмирликларида Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.
Бир неча кун аввал Сречко Катанец шогирдлари йиғин давомида ўртоқлик ўйини ўтказиши борасида хабар бериб ўтгандик. Жумладан, 24 декабрь куни вакилларимиз қўшни Қирғиз республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак эди. Беллашув Дубайда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аммо таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ёзишича, ўйин бир кунга сурилган. Сабаби эса номаълум. Ушбу назорат баҳси мақомида мураббийлар истаганича футболчиларни алмаштира олади. ФИФА бу каби ўйинлар учун рейтинг баллари бермайди. Ўйин БАА вақти билан 19:30да бошланади.
Фикрлар