Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралашидаги Яман, Сингапур ва Саудияга қарши ўйинлари санаси маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган ўйинлари қайси муддатда ўтиши аниқ бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz манбаси маълум қилди.

Унга кўра, 31 март куни ўтиши керак бўлган ва коронавирус сабаб қолдирилган Яманга қарши сафардаги ўйин 13 октябрь куни ўтказилади. Ўйиннинг қайси стадионда ўтишини эса Яман футбол федерацияси тасдиқлаши керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоасида Вадим Абрамов ўрнини бошқа мураббий эгаллайдими? Даврон Файзиевдан расмий жавоб!

5011570729878

4 июнь куни ўтказилиши керак бўлган ва қолдирилган Сингапурга қарши ўйин 12 ноябрь куни Ўзбекистонда ўтказилади. Стадион ҳали тасдиқланмаган. Ниҳоят, 9 июнь куни ўтказилиши керак бўлган Саудияга қарши меҳмондаги ўйин 17 ноябрь куни Саудияда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!