Ўзбекистон МТЖнинг яна бир футболчиси легионерга айланди (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг твиттердаги TransferMarkt China саҳифасида маълум қилинди.
Манбада ёзилишича, Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Хитойнинг "Шенянг Урбан" клуби билан шартнома имзолади. Ҳамюртимиз "Шенянг Урбан" клуби тарихидаги илк хорижлик футболчига айланди.
Маълумот ўрнида, "Шенянг Урбан" жамоаси Хитой 2-лигаси ғолиби сифатида 1-лигагага йўлланма олди. Энди жамоа Хитой Суперлигасига чиқишга ҳаракат қилади.
Фикрлар