Ўзбекистон Россиядан 4 баравар арзонроқ. Ҳар икки терма жамоанинг энг қиммат футболчилари кимлар?

Биласиз, 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади. Унда вакилларимиз Россияга қарши майдонга тушади. Қизиқарли беллашув Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. 

Шу боис, бугун ҳар икки жамоанинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Аввало, меҳмонлар ҳақида тўхталамиз.

Россия терма жамоаси "Transfermarkt" порталида 139 миллион еврога баҳоланмоқда. Таркибдаги энг қиммат футболчи "Монако" вакили  Александр Головин ҳисобланади. Лига 1 клуби шарафини ҳимоя қиладиган футболчининг нархи 22 миллон еврога баҳоланмоқда.

"Краснодар" клуби дарвозабони Матвей Сафонов эса русларнинг энг қиммат 2-футболчисидир. 23 ёшли кипернинг нархи 16 миллион еврони ташкил қилади. "Динамо" Москванинг етакчиси Арсен Захарян эса 15 миллион евро билан кучли учликни якунлаб берган. 

4-поғонада "Локомотив" ярим ҳимоячиси Дмитрий Баринов қайд этилган бўлса (11 миллион евро), Россиянинг энг юлдуз футболчиларидан Алексей Миранчук 10 миллион евро билан кучли бешликдан жой олган.

Аммо Россия терма жамоаси бош мураббий Валерий Карпин Тошкентдаги йиғинга на Головинни, на Миранчукни таклиф қилган. "Монако" ва "Торино" футболчилари ушбу йиғинни ўтказиб юборади. 

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби "Transfermarkt" портали орқали 24,95 миллион еврога баҳоланган. "Оқ бўрилар"нинг энг қиммат футболчиси кутилганидек Элдор Шомуродов ҳисобланади. Унинг нархи 8 миллион еврони ташкил қилади. 

Туркиянинг "Карагюмрук" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров рўйхатда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Андреа Пирло бошчилигидаги жамоа шарафини ҳимоя қиладиган футболчимизнинг умумий нархи 2 миллион еврога баҳоланган.

Учинчи ўринда Қозоғистоннинг "Тобол" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев қайд этилган. 29 ёшли форварднинг нархи "Transfermarkt" порталида 1,70 миллион евро этиб белгиланган. Одил Ҳамробеков тўртинчи (1 миллион евро), Иброҳимхалил Йўлдошев эса 900 минг евро билан кучли бешликка якун ясаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Узимдааа Мендааа
09/11/2022 09:16
Машарипов йуқми составда