Ўзбекистон Россияга Осиёда ҳам “нон” йўқлигини кўрсатиб қўйди
“Спартак” клби собиқ президенти Андрей Червиченко Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўрқтоклик учрашувидан кейин ўз фикрларини билдирди. “Пахтакор” стадионидаги ўйинда ҳисоб очилмади.
- Якшанба оқшомидаги ўйин томоша қилганимиз энг ёқимли нарса бўлмади. Лекин футболимизнинг савияси шу экан, собиқ иттифоқнинг икки жамоасини ҳам енга олмадик.
Бу кўпчиликдаги, хусусан, менининг ўзимдаги агар Осиёга ўтсак, у ерда биз лидерларда бўламиз, деган тушунчаларимиз сароблига қолишини кўрсатди. Осиёда ҳам ҳеч ким бизга ён бериб, ҳадя улашиб ўтирмас экан, - деди Червиченко.
Хабарингиз бор, сиёсий вазият туфайли Россия футболига нисбатан санкциялар қўлланган. Рус клублари УЕФА таснифидаги мусобақалардан четлатилган. Футбол соҳаси мутасаддилари Осиё футбол конфедерацияга ўтиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқчи бўлган эди.
Россия терма жамоаси Тожикистон ва Ўзбекистон футболчиларига қарши ўтказилган учрашувларда бирорта тўп кирита олмай, дуранг билан кифояланишга мажбур бўлди.
Фикрлар