Ўзбекистон шахмат терма жамоси жаҳон чемпионлигини қўлга киритса, давлат томонидан қанча мукофот пули берилишини биласизми? (фото)

Хабар бериб ўтганимиздек, Исроилда FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон шахмат терма жамоаси бугун финалда Хитойга қарши дона суради. Шахматчиларимиз чемпионликни қўлга киритса, қанча пул мукофотига эга бўлишларини биласизми?

Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 августдаги "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-347-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига муфузли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганликлари учун бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақаларда олтин медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (жорий ҳолатга кўра 300 минг сўм) 300 баробари (90 миллион сўм), тренерларга 150 баробар (45 миллион сўм), кумуш медални қўлга киритган шахматчига 150 баробар (45 миллион сўм), тренерга 37.5 баробар (22.5 миллион сўм) бир марталик моддий рағбатлантириш берилади.

photo_2022-11-24_23-56-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!