Ўзбекистон Суперкубоги олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. 16:00 да старт оладиган беллашувга Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилади.
5 март санасида ўйинолди расмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Расмий мезбон сифатида “Пахтакор” клубининг ўйинолди машғулоти 15:00да бошланади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Расмий меҳмон жамоа сифатида “Насаф” футбол клубининг ўйинолди машғулоти учрашув ўтказиладиган вақтга параллел — 16:00да старт олади ва унинг ҳам дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.
Шунингдек, 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда бош мураббийлар икки нафардан футболчи ҳамроҳлигида ташриф буюради. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15да, “Насаф” клуби иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45да бўлиб ўтади.
Фикрлар