Ўзбекистон Суперлигаси. "Насаф" "Пахтакор"нинг 8 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Ўзбекистон Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашув тақдирини қаршиликлар ҳимоячиси Дилшод Саитовнинг олис масофадан урган супер голи ҳал этиб берди.
Бу мағлубият сабаб "шерлар"нинг 8 ўйиндан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Охирги марта жамоа 29 апрель санасида ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазганди. Ўша баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилган.
Фикрлар