Ўзбекистон Суперлигаси. "Нефтчи" - "Навбаҳор": Матнли трансляция. LIVE!

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви старт олди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

  • Суперлига
  • 22-тур

Нефтчи

  • Фозил Мусаев 4'
1 : 2

18/10/2022 18:30

Навбаҳор

  • Жамшид Искандеров 34'
  • Зоран Марушич 64'

  • 90+5'

    Ўйин тугади, азиз мухлислар! "Навбаҳор" ирода намойиш этиб, дербида 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. "Нефтчи" ҳам мардларча охиригача кураш олиб борди.

  • 90+2'

    "Нефтчи" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда.

  • 90'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Навбаҳор" яхши ҳимояланмоқда ва рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 82'

    "Нефтчи" таркибида ўзгариш бўлди, жарохат олган Олимов ўрнига Сирожиддий Қўзиев , Иззат Абдуллаев ўрнига Суннатулло Абдулажонов майдонга тушди.

  • 78'

    Абдуллоҳ Олимовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 76'

    Ўйин асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 74'

    "Нефтчи" ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумга ўтмоқда.

  • 70'

    Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 65'

    Темур Тўхтасинов ВАРга мурожат қилди ва эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди. Барчаси жойида, ўйин давом этмоқда

  • 63'

    Аввалига Искандеровнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Зоран Марушич дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.

  • 63'

    ГОООООООООЛ! "Навбаҳор" иккинчи голини уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.

  • 60'

    Навбахор таркибида ўзгаришлар. Дониёр Абдуманнопов ва Даврон Ҳошимов ўрнига Асадбек Жўрабоев ҳамда Сатанислав Андреев майдонга тушди.

  • 57'

    Марушичга тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтди. Ўйин давом этади.

  • 55'

    Тўраевнинг жарима зарбасидан берган узатмасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмай мадонни тарк этди.

  • 53'

    "Нефтчи" олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

  • 50'

    "Навбаҳор" тўп назоратига эгалик қилмоқда.

  • 48'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Голбан дарвозага аниқ йўллай олмади

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Болтабоевнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб етди.

  • 43'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Нефтчи" ҳимоячилари қайтаришга эришди

  • 42'

    Наманганликлар яна бир бурчак зарбаси амалга оширади.

  • 38'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Улуғбек Хошимов етиб кела олмади. Майдон эгаларида қулай вазият юзага келган эди.

  • 36'

    Мезбонлар таркибида мажбурий ўзгариш юз бериб, Фозил Мусаев ўрнига Абдуллоҳ Олимов майдонга тушди.

  • 28'

    ГООООООООООЛ! "Навбаҳор" жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи - Жамшид Искандеров!

  • 25'

    Абдуманноповнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 24'

    Искандеровнинг жарима зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар  дарвозабони Евгений Конюхов ушлаб олди.

  • 20'

    Ухххх! Туропов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

  • 18'

    ГОООООООЛ! "Нефтчи" учрашувда иккинчи голни киритган эди. Аммо бу вазиятда қоидабузарлик қайд этилди.

  • 14'

    Мирзоҳид Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 11'

    Диёр Туроповнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарсига чиқиб кетди. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширади.

  • 9'

    Жаримадан етказиб берилган узатмадан сўнг тўпни "Навбаҳор" ҳимоячилари қайтарди.

  • 8'

    "Йўлбарслар" жарима зарбаси амалга оширади. Тўп олдида Адхамзода ва Тўраев.

  • 5'

    Голдан руҳланган "Нефтчи" вакиллари яна ҳужумга ўтмоқда.

  • 3'

    Қанотдан Адхамзоданинг етказиб берган тўпини Мусаев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

  • 3'

    ГОООООООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди,

  • *'

    Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров ўз сўзида барча мухлисларни "Истиқлол" стадионининг реконструкциядан кейинги очилиши билан табриклади ҳамда ҳар икки жамоага омад ёр бўлишини тилади.

  • *'

    Ҳар икки жамоа вакиллари бугунги учрашув ҳакамлари бошчилигида ЎзПФЛ мадҳияси  садолари остида майдонга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Khamalov Ali Muhammad
18/10/2022 18:36
Спорт каналингаям ишлаяпнан ишчиларингаям к...м сандака каналларни йукотиш керак узи искиртлар бошлигингдан бошлаб хамманг искиртсанлар Италия чемпионатини курсатасанг ватан хоинисан хамманг Узбек футболини курсатмайсан сандакаларни деворни тагига куйиб отвориш керак. Италия каердаю Фаргога каерда нимага шунака искиртсанлар. Хамманг топган пулинг харом булсин болаларинга едирганинг хам харом булсин хохласанг блокла санларга гап шу
Жабборов Ахмаджон
18/10/2022 20:08
Бир амаллаб фарғона твдан куриб ўтрувдик камига свет чичиб қўйди
Khamalov Ali Muhammad
18/10/2022 20:07
Redmi not8 da оберяпган мухлисга рахмат санлардан яхши
Khamalov Ali Muhammad
18/10/2022 20:05
Спорт тв урган мухлислардан прямой эфир килишни
Bahodir Qodirov
18/10/2022 19:57
Uyat shunde oyinga umuman tayorgarlik koriwolmagan xodimlar oyligini xalollab olishi kere qancha odam koraman dib kutyotgandi
Khamalov Ali Muhammad
18/10/2022 19:09
Хатто Елеванспорт курсатяпти
Khamalov Ali Muhammad
18/10/2022 19:08
1-1 килиб куй долбоеб халиям 1-0 турибди
Mirvoxid Tojiyev
18/10/2022 19:06
nuqul shunaqa kerak paytda utirb qoyishadi
Кахрамонжон Сафаров
18/10/2022 19:05
Сан харомхурлар Водий командаларини куролмайсан нима килиб булсаям халкни газабини кузгаб бузасанлар бугунги Истиклолдаги уйинни канча инсонлар кутиб утирди ифлос харомхур ноинсофлар
&
Мажидов Шахзод
18/10/2022 18:46
Чичқордику спорт канали
&
Абдулхафиз
18/10/2022 18:41
Крисала узип куйганини
&
Абдулхафиз
18/10/2022 18:41
Гавнооолааа