Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган ММА мусобақасида қандай натижалар қайд этилди? (батафсил)
Хабарингиз бор кеча пойтахтимиздаги мухташам “Ҳумо Арена” муз саройида ММА бўйича GFC 20 мусобақаси жанглари бўлиб ўтди. Жумладан, уларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ўзбекистонлик яккакурашчи Аҳлиддин Мирзадавлатов (70,3 кг) озарбайжонлик Жафар Исмиевга қарши жанг олиб борди. Унда ўзбекистонлик яккаурашчи биринчи раундда бўғиш усулини қўллаб, рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.
61,2 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик Луиз Филё билан жанг ўтказди. Уч раунд давом этган баҳсда Ҳамидов очколар ҳисобида рақибидан устун келди. Ҳакамлар бир овоздан Авлиёхонни ғолиб деб топди.
Яна бир ўзбекистонлик спортчи Жаҳонгир Жумаев франциялик Девид Сом билан баҳсга кириршди. Унда Жумаев илк рауддаёқ Сомни нокаутга учратди.
Клодоалдо Лима (Бразилия) (69,2 кг) — Маккашарип Зайнуков (Россия) (70,3 кг) жангида Зайнуков нокаут билан ғалаба қозонди
Итало Гомес (Бразилия) (65,8 кг) — Марат Магомедов (Россия) (65,8 кг) жангида Магомедов очколар ҳисобида ғалабага эришди
Кристиан Бринзан (Италия) (76,9 кг) — Сайгид Изагаҳмаев (Россия) (77,1 кг) жангида Изагаҳмаев очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Ивица Труссек (Хорватия) (70,3 кг) — Шамил Завуров (Россия) (70,3 кг) жангида Завуров нокаут билан ғалаба қозонди.
93 килогаммгача бўлган вазн тоифасида октагонга чиққан ўзбекистонлик Жамшид Раҳмоналиев Суринам вакили Клайд Брунсвик билан жанг олиб борди. Дастлабки раундни Раҳмоналиев устунликка эришган ҳолда якунлаганди. Бироқ иккинчи беш дақиқалик бошида Брунсвик кучли зарба билан Жамшидни нокаутга учратди.
90 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев украиналик Артём Шокалога қарши октагонга кўтарилди. Икки раундда Рўзибоев устунликка эга бўлди. Учинчи раунд аввалида украиналик яккакурашчининг мураббийлари жангни тўхтатишни сўради. Натижада Нурсултон техник нокаут билан ғалабага эришди.
Супер оғир вазн тоифасида октагонга чиққан Ўзбекистон вакили Амин Эргашев беларуслик Сергей Алексеевичга қарши баҳс олиб борди. Биринчи раунднинг 11-сониясида Эргашев кучли зарба қабул қилиб олди ва ҳакам нокаут қайд этган ҳолда жангни тўхтатди.
Оғир вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Музаффар Ражабов тунислик Аладин Бен Ҳалимага қарши жанг олиб борди. Бухоролик тажрибали спортчи баҳснинг 50-сониясидаёқ оғритиш усулини қўллаб, рақибини таслим этди.
Мусобақанинг асосий жангида россиялик Умар Нурмагомедов аргентиналик Брайан Гонсалесга қарши баҳс олиб борди. Умар биринчи раундда бўғиш усулини қўллаб, рақибини таслим этди ва GFC камарини ҳимоя қилди.
Фикрлар