Ўзбекистон тарихида илк маротаба қизлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган боксчига автомобиль совға қилинади
Бир неча кун аввал, Польшада бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди. Ушбу ЖЧда ўзбек бокси тарихида ажойиб натижа қўлга киритилди. Боксимиз тарихида илк маротаба ўзбек қизи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Қизимизнинг ушбу муваффақияти келажак авлодга ҳам ўзига яраша мотивация бўлиши лозим. Шуни инобатга олган ҳолда жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага автомобиль совға қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот котиби хабар берди.
Автомобиль калитларини топширишга бағишланган тадбир эртага, 26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерацияси биносида ўтказилади. Тадбир соат 11:30дан сўнг бошланади.
Фикрлар