Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини Қатарда кутишганди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ва Хитойнинг “Чунцин Лифан” клуби аъзоси Достон Турсунов жароҳатидан кейин аста-секин майдонга қайтмоқда.

Шуни айтиш лозимки, футболчининг олдида бир қатор вариантлар йўқ эмасди. Яқинда Sports.uz сайтига берган интервьюсида Қатарнинг “Ал-Араби” ҳамда “Ал-Гарафа” жамоалари жиддий қизиқиш билдиришгани ҳақида айтганди. Шу боис уни у ерда кутишганди ҳам. Шунингдек, Европадан ҳам Турсуновга таклиф билан чиқишган.

Лекин жароҳат олгани сабабли ўйлаган режалари амалга ошмай қолгани маълум бўлди. Хўш, Достон жароҳатидан фориғ бўлиб, аввалги спорт формасига қайтгач, бошқа таклифларни кўриб чиқадими ёки Хитойдаги фаолиятини яна давом эттирадими?

Режасини ўзгартирган баҳс, қачон майдонга қайтиши ва ҳавасини келтирган ўйин ёхуд Достон Турсунов жароҳат олмаганида қаерда тўп суришини билармидингиз?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!