Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони легионерга айланди (фото)

“Локомотив” ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

Жорий мавсум мамлакат чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турган “Каспий” жамоаси ҳамюртимизни ўз сафига қўшиб олганлигини эълон қилди. Элибоев янги клуби сафида 87-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

273653029_3143162615963376_4885431338907086369_n

Қайд этиш жоиз, Элибоев дарвозабон бўлишига қарамасдан “Локомотив” сафида ушбу мавсум 3 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!