Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини қайси босқичда якунлайди?

"Fotmob" портали футбол ишқибозлари ўз тахминларини қолдириши учун https://predict.fotmob.com/ лойиҳасини ишга туширди.

photo_2024-01-12_01-24-43

Бугун старт оладиган Осиё Кубоги учун дунёнинг турли бурчакларидан бўлган минглаб футбол мухлислари келтирган тахминлар натижаси юқоридаги суратда акс этган. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдан 2-ўрин билан чиқади ва нимчорак финалда "Ф" гуруҳининг иккинчи жамоаси Уммон билан куч синашади. Уммон ортидан чорак финалда Қатар ҳам таслим этилади ва ярим финалда Жанубий Корея билан ўйинда МТЖ имкониятни бой бериши тахмин қилинган. Иккинчи ярим финал жуфтлигида Саудия Арабистони Япониядан устун келади ва финалда ҳам шарқий Осиёнинг бошқа бир грандини ютиб, ўз тарихида 4-бор Осиё Кубоги совринига эга чиқади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!