Ўзбекистон терма жамоаси Венесуэла билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади

Хабарингиз бор, шу йили футзалчиларимиз Литвада ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Тайёргарлик доирасида бир қанча йиғинлар ўтказиш режалаштирилган.

Улардан бири июнь ойи охирида Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Пойтахтимизга жаҳон чемпионати иштирокчиси ва Жанубий Aмериканинг энг кучли терма жамоаларидан бири Венесуэла ташриф буюради.

ЎФA билан келишувга кўра, Венесуэла терма жамоаси Тошкентдаги йиғинлари доирасида 25-28 июнь кунлари Ўзбекистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ташкилот матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ўйинлар “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
TV TV
25/05/2021 17:37
Узбекистон футзал терма жамоаси деб куйсаларинг булмайдими шуни.