Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақадаги иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради

Пляж бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг Таиландда бўлиб ўтадиган "Thailand Beach Soccer Five's 2019" халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. 
 
Мусобақанинг биринчи ўйинида вакилларимиз Таиланд терма жамоасидан 5:4 ҳисобида мағлубиятга учрашганди. Иккинчи ўйинни Уммонга қарши ўтказган терма жамоамиз 8:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Терма жамоамиз таркибида голларга Акмал Ҳазратқулов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов ва Жавлон Аноров муаллифлик қилишди.
 
Эртага терма жамоамиз Ливанга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!